Жаҳон | 08:18 / 30.03.2019
24877
2 дақиқада ўқилади

Саакашвили бўйинбоғ чайнаш воқеасига ойдинлик киритди

Фото: Стрингер / РИА Новости

Грузия собиқ президенти ва Одесса собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, Грузия, агар мамлакатда ҳукумат ўзгармаса, «дунё харитасидан» йўқолиб кетади. У «Грузия Online» порталига берган интервьюсида ўз фикрини билдирди.

«Бир-икки йил ўтгач, Грузия жаҳон харитасидан бутунлай йўқолади», - деди Саакашвили.

Унинг қўшимча қилишича, «барча маълумотлар» шунга ўхшаш сценарийдан дарак бермоқда. Таъкидланишича, мамлакат иқтисодиёти ўсмаяпти, мигрантлар сони эса бир миллион кишига кўпайди. Унинг сўзларига кўра, агар мамлакат ҳукумати ўзгармаса, унда «Грузия давлати ҳам йўқолиб кетади».

«Биз дунёдаги биринчи рақамли ислоҳотчи мамлакат эдик, бугун эса ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Бу ҳақиқат», - деди Саакашвили.

Шунингдек, унинг билдиришича, болалигидан бери бўйинбоғ чайнашга одатланиб қолган. У бу ҳақда украиналик журналист Гордонга берган интервьюсида айтди.

Саакашвилининг бўйинбоғ чайнаётгани ва телефонда гаплашаётгани тасвирланган кадрлар 2008 йил 16 август куни «Би-би-си» эфирида кўрсатилди, ўшанда Жанубий Осетияда ҳарбий можаро юзага келганди. Собиқ президентнинг айтишича, ўша пайтда эфирда эканини билмаган ва шунинг учун ўзи хоҳлаган нарсани қилган.

«Менда Артекдан бери шундай одат [бўйинбоғ чайнаш] бор. Бўйинбоғларга доимо бефарқ бўлмаганман, шунинг учун ҳам уларни тақмасликка ҳаракат қиламан. Нега озиб кетдим? Бўйинбоғ тақишни тўхтатганим учун», - дея ҳазиллашган Саакашвили.

Унинг қўшимча қилишича, ўша пайтда ким билан гаплашганини эслай олмайди.

Бундан олдин, Саакашвили Украина ҳукуматини «чамадонларни тайёрлашга» чақирганди.

Мавзуга оид