Жамият | 16:31 / 30.03.2019
4615
2 дақиқада ўқилади

ТДАУда «Карьера куни» ярмаркаси ўтказилди

Жорий йилнинг 29 март куни Тошкент давлат аграр университетида 150 дан ортиқ корхона, ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликларининг масъул ходимлари иштирокида “Карьера куни” ярмаркаси ўтказилди.

Университетда 2018-2019 ўқув йилида 17 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 1333 нафар, 23 та магистратура мутахассислиги бўйича 135 нафар, жами 1468 нафар битирувчилар ўқишни тамомлайди.

Мазкур ярмаркадан кўзланган асосий мақсад битирувчиларнинг ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш ҳамда иқтидорли ва қобилиятли битирувчи ёшларни касбий ва илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароит яратиш, юқори малакали мутахассис ва илмий-педагог ходимлар бўлиб етишишларида амалий ёрдам беришдан иборат.

Тадбир мобайнида битирувчиларни бугунги кун талабига жавоб берадиган рақобатбардош кадрлар қилиб тайёрлашда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, уларни сифатли таълим олишлари учун мамлакатимизда яратилаётган шарт-шароитлар, малакавий амалиётларни самарали ташкил этиш механизмини тубдан такомиллаштирилаётганлиги, амалиётларни ўтаган корхона ва ташкилотларга ишга жойлашишлари шунингдек, келажакда иш жойларига тез кўникишларига амалий ёрдам бериши, ёш мутахассисларнинг касбий билим ва тажриба тўплашларида соҳанинг етук мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб устоз-шогирд тизимини кенг йўлга қўйиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Натижада иш берувчилар билан битирувчилар ўртасида дастлабки натижаларга кўра 90,2% “Ёш мутахассисни иш билан таъминлашга кўмаклашиш тўғрисида” уч томонлама шартномалар имзоланиб, ҳар бир битирувчи ўз мутахассислиги бўйича иш ўрнига эга бўлди.

Мавзуга оид