Ўзбекистон | 18:06 / 11.09.2021
23446
1 дақиқада ўқилади

Жамшид Хўжаевга аграр университет ректори вазифаси юкланди

Ҳукумат қарори билан, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевга Тошкент давлат аграр университетининг ректори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозими ҳам юкланди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бу университет ректори лавозимида ишлаб келган Ботиржон Абдушукурович Сулаймонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев 1979 йилда туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган “Умид” жамғармаси стипендианти. 2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти.

Хўжаев меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган. У 2017 йилдан инвестициялар ва ташқи савдо вазири сифатида ишлаб, 2019 йил бошида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига ўтказилганди.

Мавзуга оид