Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Пахтакор» Тошкент дербисида ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури доирасидаги марказий учрашув Тошкентда, «Пахтакор» ҳамда «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги бўлиб ўтди.
«Бунёдкор» расман мезбон бўлган, лекин «Пахтакор» стадионида ўтказилган дербида «шерлар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ғолиблар сафида голларга Достон Ҳамдамов ва Драган Черан муаллифлик қилишди. «Қалдирғчолар»нинг ягона голи Миржаҳон Мираҳмадов номига ёзилди.
Бу ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 6тага етказиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.
Суперлига-2019
2-тур
«БУНЁДКОР» - «ПАХТАКОР» 1:2
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (35) – Достон Ҳамдамов (17), Драган Черан (53).
Бунёдкор: Мурод Зуҳуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Сардор Азимов, 78), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Риҳсибоев, 61), Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев (Суҳроб Иззатов, 43).
Пахтакор: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Владимир Козак, Фаррух Сайфиев, Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев, 46), Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Марат Бикмаев (Жавоҳир Сиддиқов, 60).
Мавзуга оид
12:26 / 07.03.2026
Суперлига. «Нефтчи»нинг зўр старти ва жадвал тубига тушган «Сўғдиёна»
23:12 / 27.02.2026
Мундиал йилидаги мавсум: ким фаворит?
20:37 / 27.02.2026
Суперлигадаги легионерларнинг 95 фоизи маҳаллий футболчилардан кам маош олади – Диёр Имомхўжаев
15:01 / 12.02.2026