Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиментчи ота четга чиқиши учун 23 млн сўм тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти Учқудуқ туман бўлими иш юритувида ижро ҳужжати бўйича қарздор Б.С.дан ундирувчи Д.Ж. фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ҳужжат мавжуд.
Давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор чиқариб, қарор нусхаси томонларга юборилган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан 23 млн сўм алимент тўловлари олдиндан тўланган.
Шу тариқа, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини чеклаш тўғрисидаги қарор бекор қилинди.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026