Жамият | 16:20 / 01.04.2019
18432
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотмоқчи бўлган ҳамширалар ушланди

Фото: Pixabay

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, унда Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлими ҳамширалари А.И. ва Р.Қ. фуқаро Г.Т.нинг 5 кунлик ўғил фарзандини туғруқхона бўлимида фуқаро М.Р.га 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва Р.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид