Ўзбекистон | 16:34 / 30.08.2024
7732
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада Spark симёғочга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди

Ҳайдовчи кескин тормоз босиши туфайли бошқарувни йўқотган. Машинада жами 4 киши бўлган.

Фото: Фарғона ЙҲХБ

Фарғона шаҳрида Spark автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳолат 29 август куни соат 03:30 атрофида Қиргили мавзесида содир бўлган. 19 ёшли ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги Spark автомобилини бошқариб кетаётиб, кескин тормоз босиши сабабли бошқарувни йўқотган.

Сўнгра йўл четида бетон симёғочга урилган. Оқибатда автомобил йўловчилари – 19 ёшли Қ.М. ва Ю.А. ҳамда 18 ёшли Э.Ш. ва Н.Ф. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан автомобилда бўлган икки нафар 19 ёшли йўловчи вафот этган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид