Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадан Новосибирскка авиақатновлар йўлга қўйилади
Ҳаво қатнови ҳафтасига бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Фарғонадан Новосибирскка мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Биринчи парвоз 19 сентябрга белгиланган, деб хабар берди Uzbekistan Airports.
Новосибирск — Фарғона — Новосибирск йўналиши бўйича ҳаво қатнови Airbus А320 русумли самолётларда ҳафтасига бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
S7 Airlines қароргоҳи Новосибирск шаҳрида жойлашган. Компания 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларини парвозлар орқали қамраб олган Россиянинг энг йирик хусусий авиаташувчиси ҳисобланади. Бугунги кунда авиаташувчи Тошкент, Самарқанд ва Урганчга ҳам парвозларни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026