Бухорода Туркия университети филиали ва клиникаси очилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Мамлакатга Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети ректори, профессор Жевдет Эрдол бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. 1903 йилда ташкил этилган мазкур университет Туркиядаги ягона ихтисослашган тиббиёт университети, шунингдек, Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.
Делегациянинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов билан учрашуви бўлиб ўтди. Мамлакатнинг тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этган мулоқотда тиббий таълим соҳасида алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш, ҳамкорликда илмий-маърифий тадбирларни ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Жумладан, томонлар бакалавр ва магистрантларнинг академик алмашинувини ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар ва докторантлар учун малака ошириш, турк университетининг филиали базасидаги шифохоналарда ёзги амалиёт ўташ ва қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш борасида қатор келишувларга эришди.
Бундан ташқари, 2019/2020 ўқув йилида Бухоро давлат тиббиёт институти базасида Туркия Соғлиқ билимлари университети қошидаги Олий тиббиёт мактабининг филиалини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Бухоро давлат тиббиёт институти ҳудудида мазкур тиббиёт университетининг клиникаси ҳам очилади.
Таъкидлаш жоизки, икки тиббиёт олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик ўтган йилдан буён изчил ривожланмоқда. Талабалар ва ўқитувчиларнинг илмий алмашинуви борасида фаол иш олиб борилаётир. Ҳозирга келиб, ана шу ҳамкорлик самараси ўлароқ Бухоро давлат тиббиёт институтининг 40 нафардан зиёд профессор-ўқитувчи ва талабалари Туркияда таълим олди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

09:47 / 22.04.2025
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025