Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон ташрифи арафасида Корсикада портлашлар содир бўлди
1 апрел куни Франциянинг Корсика оролидаги давлат ғазначилиги бўлими олдида портловчи қурилма топилди. Бу ҳақда 20minutes нашри ёзмоқда.
Бомба портламай қолган, воқеа жойига сапёрлар етиб келган.
Нашрнинг қайд этишича, ҳодиса оролга Франция президенти Эммануэл Макрон ташрифига уч кун қолганида юз берган. Ўтган дам олиш кунлари Корсикада иккита портлаш содир бўлганди. Натижада иккита вилла қисман вайрон бўлган. Хабар қилинишича, портлашни амалга ошириш учун газ баллонлари ва портловчи моддалар аралашмасидан фойдаланилган.
Ушбу воқеани Макроннинг Корсикага ташрифи эълон қилинган 10 март кунги портлашлар билан боғлашмоқда. Ўшанда бешта уй ва бир автомашинага зарар етганди. Нашр мазкур ҳужумларни Корсикани озод қилиш миллий фронти аъзолари амалга оширганини гумон қилмоқда.
Макрон оролга 4 апрел куни ташриф буюриши лозим.