Ўзбекистон мудофаа вазири бир нечта мактаб-интернатларга китоб улашди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Тошкентнинг Олмазор туманидаги 100-, 102- ва 106-сон мактаб-интернатида бўлиб, ўқувчилар учун китоблар жамланмасини тақдим этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кун аввалида ҳар учала мактабда Мудофаа вазирлигининг 600 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари иштирокида “Меҳр улашиб” шиори остида хайрия ҳашари уюштирилди. Мактаблар боғига экилган дарахтлар оқланди, таги юмшатилди, анвойи гуллар экилди, манзарали ўсимликларга қайта ишлов берилди. Мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди.

– Мактаб боғи ва ҳовлисида йиғилиб қолган анча ишимиз бор эди, – дейди Олмазор туманидаги 100-сонли мия фалажи ва таянч ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар мактаб-интернати директори Тоҳир Матёқубов. – Ҳарбийларимиз барака топишсин, эрта тонгдан келиб, ҳамма ёқни обод этишди. Бу ишларни кузатиб яна бир нарсага амин бўлдим: юрт посбонлари ҳар бир ишни чин юракдан бажарар эканки, натижасидан кўнгиллар ёришади.
Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов мактаб ўқувчиси билан биргаликда бир туп кўчат қадади.

Шундан сўнг мактаб-интернати ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди, шеър ва қўшиқлар тингланди, гўзал рақслар ижро этилди.
Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ўқувчиларга китоблар улашар экан, ўзининг эзгу ва самимий тилакларини ҳам билдириб ўтди.


Мавзуга оид

20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди

08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди

12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди

10:29 / 06.02.2025