Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик боксчилар Бокуда 3 та олтин медални қўлга киритишди
Озарбайжон пойтахти Бокуда «Буюк ипак йўли» номли бокс бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.
Бугун финалда жанг қилган ўзбекистонлик боксчилардан Иқбол Холдоров (-69 кг), Мадияр Сайдраҳимов (-91 кг) ва Обид Тоҳиров (+91 кг) рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳиби бўлишди. Финалда иштирок этган вакилларимиз:
-49 кг: Нодир Мирзааҳмедов – Шалкар Айханбай (Қозоғистон)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Муҳаммед Хамуд (Марокаш)
-69 кг: Иқбол Холдоров – Маулен Оскаенбек (Қозоғистон)
-91 кг: Мадияр Сайдраҳимов – Роҳил Мамадли (Озарбайжон)
+91 кг: Обид Тоҳиров – Данил Семёнов (Қозоғистон).
Ўзбекистонлик боксчиларининг қайд этган натижаси:
Иқбол Холдоров (-69 кг) – олтин
Мадияр Сайдрахимов (-91 кг) – олтин
Обид Тохиров (+91 кг) – олтин
Нодир Мирзааҳмедов (-49 кг) – кумуш
Шукур Раҳимов (-60 кг) – кумуш
Жасур Латипов (-49 кг) – бронза
Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) – бронза
Хуршид Абдуллаев (-81 кг) – бронза.
Кеча, 31 март куни ўтказилган ярим финал баҳсларидан кейин Жасур Латипов (-49 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) ва Хуршид Абдуллаев (-81 кг) бронза медали эгасига айланишганди. Ўзбекистон делегацияси эртага, 2 апрель куни тунда Тошкентга қайтиб келади.
Мавзуга оид
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
19:34 / 28.11.2025