Ўзбекистон | 09:13 / 03.04.2019
5613
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Москвага боради 

Фото: Григорий Сысоев

Ўзбекистон делегацияси МДҲ ТИВК йиғилишида иштирок этади, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 5 апрель куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Вазирлар минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек МДҲ иштирокчи давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши Ҳамдўстлик ҳукуматлари кенгаши ва Давлат раҳбарлари кенгашининг бир йилда икки маротаба ўтказиладиган йиғилишларига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид