Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Mercedes-Benz’нинг илк заводи очилди
Москва вилоятида енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи янги корхона “Московия” ўз фаолиятини Россия бозори учун Mercedes-Benz E-Class седанини ишлаб чиқариш билан бошлади. Кейинроқ кроссоверлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
Заводга сармоялар 250 млн еврога яқинни ташкил қилган. Корхона мингга яқин мутахассисни иш билан таъминлайди.
Mercedes-Benz’да завод 4-саноат инқилобига хос ечимлар асосида қурилганидан фахрланишлари айтилган. Жумладан, бу ерда автомобиллар кузовлари цехлар орасида ҳайдовчисиз ташувчилар ёрдамида ҳаракатланади, қоғозсиз ҳужжат юритиш, экологик тоза электр юклагичлар, лак-бўёқ қопламасида сувда эрувчи материалларнинг қўлланиши йўлга қўйилган.
“Есипово” саноат паркида жойлашган завод 2 йилдан камроқ вақт ичида қуриб битказилган.
Конвейерга биринчи бўлиб E-Class седани қўйилган. Компанияда бу ҳолат ушбу моделга талаб катталиги билан тушунтирилган.
Заводнинг очилишида Россия президент Владимир Путин иштирок этган. Путиннинг ўз нутқида таъкидлаб ўтишича, заводда йилига 4 та модификацияда 25 мингта машина ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
21:30 / 17.05.2026
УХХ Москва вилояти ва Қримдаги 9 та объектга зарба берилганини маълум қилди
09:16 / 31.10.2025
Тошкентда «Mercedes-Benz» тез ёрдам автомобили билан тўқнашди
13:52 / 15.06.2024
Учтепа туманида Mercedes-Benz микроавтобусида ёнғин келиб чиқди
14:58 / 26.05.2024