Жаҳон | 18:43 / 03.04.2019
8828
2 дақиқада ўқилади

Тоқаев Россия ва Қозоғистоннинг иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашини билдирди

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда асосий вазифаси икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни таъминлаш эканлигини билдирди.

"Муносабатларимиз мунтазам равишда ривожланиб бормоқда ва Нурсултон Назарбоев айтганидек, қатъий ўлчамга эга. Шу боис менинг вазифам мазкур стратегияни, айниқса Россия билан муносабатларимиз сақланиб қолишини таъминлашдан иборат. Мен халқларимиз ўртасида эришилган дўстлик салоҳиятини мустаҳкамлаш учун бор имкониятимни ишга соламан", - деди Тоқаев. У айнан мана шундай муносабатлар Қозоғистон ва Россия миллий манфаатларига тўлалигича мос келишини таъкидлади.

Тоқаев иттифоқчилик муносабатлари ва ундан келиб чиқадиган мажбуриятлар нима эканлигини яхши тушунишини қайд этди.

"Шунинг учун, иттифоқчилик ва шерикчилик муносабатлари тўғрисидаги Екатеринбургда имзоланган шартнома шубҳасиз барча соҳалар – иқтисодиёт, сиёсат, халқаро муносабатлар ва гуманитар соҳалардаги изчил ҳамкорлигимиз учун жиддий асос бўлади деб ўйлайман", - деди Қозоғистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, бугун 3 апрелда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россия президенти Владимир Путин таклифига кўра, Россияга расмий ташриф билан келди. Бу Тоқаевнинг президент сифатидаги илк хорижий ташрифи ҳисобланади.

Мавзуга оид