21:14 / 04.04.2019
23239

Маршал Ҳафтар ўз қўшинларига Ливия пойтахтига ҳужум қилишга буйруқ берди

Ливия миллий армияси қўмондони маршал Халифа Ҳафтар ўз қўшинларига "террорчилардан озод қилиш учун" Триполига ҳужум қилишга буйруқ берди. Бу ҳақда "Ал-Арабия ал-Ҳадас" телеканали хабар берди.

Аввалроқ Ливия пойтахтини назорат қилиб турган миллий келишув ҳукумати шарқий кучларнинг ғарбга ҳаракати ҳақидаги баёнотидан сўнг умумий ҳарбий тайёргарлик эълон қилганди.

2011 йилда Муаммар Қаззофий ўлдирилганидан сўнг Ливияда сиёсий инқироз бошланди. Ҳозирда мамлакатда қўшҳокимият ҳукмронлик қилмоқда. Шарқда парламент, пойтахт Триполида эса БМТ ва Евроиттифоқ қўллаб-қувватлаши остида ташкил этилган ҳукумат ҳокимият тепасида.

Мавзу
Ливияда фуқаролар уруши
Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар бошчилигидаги қўшинлар пойтахт Триполини қамал қилди
Барчаси
Top