Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Локомотив» «Андижон»га 4та гол уриб, 1-ўринга чиқиб олди
Суперлигада 3-тур ўйинлари бошланди.
Амалдаги чемпиони «Локомотив» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Локомотив» сафида Анзур Исмоилов, Игорь Елич, Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда Жамшид Искандеров гол уришди.
Бу ғалабадан сўнг «Локомотив» очколар сонини 6 тага етказиб олди ва тўплар нисбатига кўра турнир жадвалида етакчига айланиб олди.
ЛОКОМОТИВ – АНДИЖОН 4:0
Голлар: Анзур Исмоилов (50), Игорь Йелич (72 пен.), Темурхўжа Абдухолиқов (76), Жамшид Искандеров (89).
Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Игорь Йелич, Сардор Мирзаев, Диёр Туропов, Азиз Омонов (Ҳусниддин Ғофуров, 46), Арслонмурот Омонов (Жамшид Искандеров, 77), Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац, 79).
Андижон: Виталий Мирний, Бобур Амонов, Фарҳод Мираҳматов, Ойбек Қиличев, Шаҳзод Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов, 46), Дилшод Раҳматуллаев, Ильдар Маматказин, Дониёр Исмоилов (Абдураҳмон Абдулҳақов, 67), Асрор Ғофуров (Фарход Бекмуратов, 77), Аброр Хусинов, Бобур Акбаров.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026