Жаҳон | 00:36 / 05.04.2019
7625
1 дақиқада ўқилади

Барселонада Грузиянинг 66 фуқароси қўлга олинди

Грузия ва Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари Барселонада Грузиянинг 66 нафар фуқаросини ҳибсга олишди. Улардан 25 нафари хонадонларда содир қилинган ўғрилик, 41 нафари миграция қоидаларини бузганлиги учун ушланган.

ИИВ хабарига кўра, 4 апрелда Барселонада «Мерлин-Така» номли оммавий тадбир ўтказилган ва унда 250 нафар полиция ходими иштирок этган. Натижада, турли мамлакатлардан келган 100 нафардан ортиқ фуқаро қўлга олинган. 

Махсус тадбир Барселона мактабларидан бирида ўтказилган, унинг бир қисми жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний эгалланган. 

«Улар орасида Грузиянинг 25 нафар фуқароси бор. Улар хонадонларда содир қилинган ўғрилик жиноятида, жиноий гуруҳларга аъзоликда айбланмоқда. Шунингдек, 41 нафар фуқаро миграция қоидаларини бузганлиги учун маъмурий тартибда ушланган»,- дейилади баёнотда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид