Фермер ва деҳқон хўжаликларига янги мажбурият юкланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 602–I-сонли Қонунига қуйидаги қўшимчалар киритилди:
25-модда (Фермер хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти) қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:
“Фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийдир”;
32-модданинг (Фермер хўжалигини тугатиш асослари) олтинчи хатбошиси “шунингдек Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ тугатилиши муносабати билан” деган сўзлар билан тўлдирилди.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги 604–I-сонли Қонунига қуйидаги қўшимчалар киритилди:
22-модда (Деҳқон хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти) қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:
“Деҳқон хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийдир”;
25-модда (Деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш) қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шу жумладан ерларга ишлов берилишининг ҳолати, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва парранданинг кўпайтирилиши юзасидан уйларни айланиб чиқиш орқали мунтазам равишда мониторинг ўтказишга ҳақли”.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
16:04 / 01.11.2024
Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерни ҳақоратлаб, ИИБга уни қамаб қўйишни буюрди
17:49 / 23.10.2024