Ўзбекистон | 09:24 / 06.04.2019
4456
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Москвада МДҲ ТИВК йиғилишида иштирок этди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда иштирокчи давлатларнинг ўзаро алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг йиғилишдаги нутқида таъкидлашича, Ўзбекистон сўнгги 2 йилда МДҲ доирасидаги фаолиятини жадаллаштирди ва айни пайтда Ҳамдўстликнинг қарийб 50 та тармоқ органлари ишида тўлиқ иштирок этмоқда. МДҲга ҳамраис-мамлакат сифатида 2019 йилда Ўзбекистон томони 7та тармоқ органлари йиғилишларини ўз ҳудудида ўтказади.

Вазирлар томонидан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ҳарбийлари қабрлари ва ҳарбий ёдгорликларини сақлаш ва муносиб асраб-авайлаш зарурлиги тўғрисидаги мурожаат, МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги шерикчиликни фаоллаштириш бўйича Ҳаракатлар дастури, турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга йўналтирилган бошқа қарорлар қабул қилинди.

МДҲ ТИВКнинг кейинги мажлиси Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Москвада Туркманистон ташқи ишлар вазири билан учрашганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид