07:47 / 06.04.2019
34958

Бош прокуратура Жиззахда содир бўлган қотиллик бўйича расмий маълумот берди

Фото: kaluganews

2019 йил 4 апрель куни соат 13:30 ларда Ш.Рашидов тумани, "Эски Тошкентлик" маҳалласида яшовчи Т.М. фуқаро Ш.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида, унинг Жиззах шаҳрида жойлашган иш жойига борган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, бу шахс ундан  ўз хотинини рашк қилиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг ўнг бўйин ва кўкрак соҳасига уриб, воқеа жойидан яширинган.

Ш.А. олган тан жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган.

Шу куннинг ўзида Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, зудлик билан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Т.М. ушланган.

Top