Жаҳон | 11:40 / 06.04.2019
27275
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон ташқи ишлар вазири МДҲ давлатларига чақириқ билан чиқди

Фото: AP

5 апрель куни Москвада Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин МДҲ мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот бўлими хабарига кўра, учрашув чоғида Сирожиддин Муҳриддин Тожикистоннинг халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича позициясини маълум қилган.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари терроризм ва экстремизм каби замонавий чақириқлар ҳамда таҳдидларга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Тожикистон делегацияси раҳбари Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида савдо, транспорт, алоқа ва маданият каби соҳаларда ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Вазирлар томонидан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ҳарбийлари қабрлари ва ҳарбий ёдгорликларини сақлаш ва муносиб асраб-авайлаш зарурлиги тўғрисидаги мурожаат, МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги шерикчиликни фаоллаштириш бўйича Ҳаракатлар дастури, турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга йўналтирилган бошқа қарорлар қабул қилинди.

Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Москвада МДҲ ТИВК йиғилишида иштирок этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид