Жаҳон | 07:40 / 07.04.2019
6807
2 дақиқада ўқилади

Мексиканинг собиқ президенти уйига қуролланган ҳужум содир этилди 

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

6 апрелда Мексиканинг собиқ президенти Висенте Фокснинг уйига бир гуруҳ қуролланган кишилар ҳужум қилишга уринди.

“Шу тонг қуролланган гуруҳ менинг уйимга, менинг шахсий ҳаётимга киришга ҳаракат қилди, бу қонунчилик тамойилларига тўғри келмайдиган жиддий вазиятдир. Бу жиддий вазият давлат томонидан зудлик билан муносабат билдирилишини талаб қилади ва мен ўзимнинг ҳамда оиламнинг шахсий хавфсизлиги учун жавобгарликни президент Андрес Мануэл Лопес Обрадорга зиммасига юклайман”, деб айтган Фокс Facebook’даги саҳифасида.

Мексикага 2000-2006 йиллар президентлик қилган Фокс ҳужум тафсилотларини келтирмаган, бироқ вазиятга амалдаги президент муносабат билдирди. “Мен мудофаа вазири, генерал Луис Кресенсио Сандовал Гонсалесга собиқ президент Фокс ва унинг оиласини ҳимоя қила оладиган хавфсизлик гвардиясини тузишни буюрдим”, деб маълум қилган Лопес Обрадор твиттерда. Унинг таъкидлашича, худди шундай чоралар яна бир собиқ президент – Фелипе Кальдеронга нисбатан кўрилади.

Лопес Обрадор 2018 йил декабрда ҳокимиятга келгач, ўз хавфсизлигини таъминлашга харажатларни кесин қисқартирган, давлат раҳбарлари хавфсизлиги масалалари билан шуғулланган бош штабни тугатган ҳамда оддий тижорат рейсларида парвоз қилишга ўтиб, президент авиапаркидан фойдаланишдан воз кечган.

Мавзуга оид