Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича қатор йирик заводларни сотади
Давлат қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи бир нечта йирик заводларни сотади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган «Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда айтилади.
Ҳужжат билан устав капиталлари (фондлари)даги «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятининг улушлари корхонанинг асосий фаолиятини сақлаб қолиш шарти билан сотиладиган хўжалик жамиятлари рўйхати тасдиқланди.
Уларнинг аксариятида давлатга қарийб 100 фоиз тегишли. Хусусан, қуйидагилар сотилади:
«Агрегат заводи» АЖда 99,2 фоиз;
«Технолог» АЖда 98,8 фоиз;
«Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖда 91,7 фоиз.
«Ургенчкормаш» АЖда «Ўзагротехсаноатхолдинг»нинг улуши 26 фоизга тенг, айнан у сотувга қўйилди.
Бундан ташқари, «Агросаноатмашинвест» МЧЖ 100 фоиз, «Агротехмаш-ДД» МЧЖда 100 фоиз, «Aгромаш саноат инвест» МЧЖда 76 фоиз, «Castle in mountain» МЧЖда 50 фоизлик улуш сотилмоқда.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026