Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Австрия ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтади
2019 йилнинг 9 апрель куни Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон - Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
ТИВ хабарига кўра, Австрия делегациясига Рақамлаштириш ва иқтисодиёт вазирлигининг Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича бош директори Франс Вессиг раҳбарлик қилади.
Ўзбекистоннинг Вена шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, 9 апрель куни Австрия Федерал иқтисодий палатаси вице-президенти Рихард Шенс бошчилигидаги 50 га яқин етакчи компаниялар ва банклар вакиллари иштирокида икки томонлама Ўзбекистон-Австрия бизнес форумини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:40
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026