18:20 / 09.04.2019
7225

Немис суди Усмон Дембелени жаримага тортди

Фото: AFP

Немис суди «Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембелени 10 минг евро қийматида жаримага тортди, деб хабар беради Bild.

Гап шундаки, футболчи «Боруссия» Д клубини тарк этиб, «Барселона»га ўтганидан сўнг, Германиядаги уйининг эгаси уни судга берган эди. 

Дембеле ижарада яшаганида уйни жуда ифлос ҳолатда сақлагани маълум бўлди. Хабарларга кўра, музлатгичда ва шкафларнинг орасида сасиб қолган овқат қолдиқлари топилган, хоналар эса чиқиндидан тўлиб кетгани аниқланган.

Уй эгаси Дембеледан 21 минг евро ундириб беришни сўраган эди. Аммо футболчининг адвокатлари жарима миқдорини пасайтиришга муваффақ бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли франциялик «Барселона»да йилига 12 миллион евро маош олмоқда.

Top