Таиланддаги пляжлардан бирида селфи учун ўлим жазоси белгиланиши мумкин
Таиланднинг Пхукет оролидаги Маи-Кхао-Бич пляжи маҳаллий аэропорт ҳамда сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги муросасиз баҳсга сабаб бўлмоқда.
Гап шундаки, пляж шундоққина аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги яқинида жойлашган ва кўплаб дам олувчилар бу ерга ҳаво кўтарилаётган ёки қўнаётган самолётлар фонида суратга тушиш учунгина келишади.
Ўтган ҳафта аэропорт раҳбарияти пляжнинг бир қисми ёпилиши ва “хавфсизлик ҳудудида” суратга олиш тўлиқ тақиқланишини эълон қилган. Таъкидланишича, бу ерда суратга олиш парвознинг энг масъулияти қисмида учувчиларни чалғитади ва ҳалокатга олиб келиши мумкин.
Маълум қилинишича, қоидабузарликлар учун жаримадан тортиб агар кўп марта қайтариладиган бўлса, ўлим жазоси белгиланиши мумкин.
Сайёҳларга, шунингдек, ушбу пляжда ёрқин фонарлар ва дронлардан фойдаланмаслик тавсия қилинади.
Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар киритилмоқчи бўлинаётган тақиқловни бемаъни деб аташмоқда ва ҳукуматни бундай кескин чоралардан воз кечишга чақиришган. Уларнинг айтишича, бу ҳудудга сайёҳлар оқимининг кескин камайишига олиб келади ва маҳаллий кичик бизнесга “зарба бўлади”.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
00:08 / 20.10.2024