Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмоннинг Тошкентга режалаштирилган ташрифи кечиктирилди
Имомали Раҳмоннинг Тошкентга ташрифи кечиктирилди. Ўзбекистон пойтахтида 12 апрель куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтиши керак эди, деб хабар қилмоқда Asia-Plus ўз манбасига таянган ҳолда.
Манба маълумотига кўра, учрашув президентларнинг розилиги билан бошқа муддатга кўчирилган.
«Минтақа етакчиларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашуви аниқ санаси ҳали маълум эмас, у дипломатик каналлар орқали аниқлаштирилади», - дея айтиб ўтган манба.
Эслатиб ўтамиз, учрашувларнинг бундай шакли ўтган йил март ойида етакчиларнинг Остонадаги биринчи йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилганди.
Ўшанда Мирзиёев ҳамкасбларига ҳар йили Наврўз арафасида учрашишни таклиф қилди ва барчани 2019 йилда Тошкентга келишга чақирди.
Тожикистон ҳукуматидаги манба сўзларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида Наврўз байрами борган сари катта миқёсда нишонланаётгани ва президентлар жадвали шу кунларда жуда қизғин бўлиши туфайли, минтақа етакчилари Наврўздан сўнг учрашишга қарор қилишди.
Режалаштирилаётган учрашув кун тартибида - савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш.
Бундан олдин, Раҳмон ва Путин 17 апрель куни Москвада учрашиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:15
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026