Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси оширилади
Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига тенглаштирилган ҳолда оширилади. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев маълум қилди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда 577 172 сўмни ташкил этувчи МҲТЭКМ ўрнига «базавий ҳисоб-китоб ўлчови» термини жорий этилади.
«Ҳозирда ишсизлик нафақасини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори даражасигача оширмоқдамиз. Бу кўрсаткични базавий ҳисоб-китоб ўлчови деб атаймиз. Давлат халқ олдидаги конституцион мажбуриятини бажариши учун одамларни иш билан таъминлашимиз керак. Буни қила олмадикми, нафақа тўлашимиз шарт. Иқтисодий ричаг ишлаши учун ишсизлик нафақасини оширишимиз керак », – деди Кубдиев.
У шу билан бирга ҳозирда «иқтисодий функциясини бажармаётганлиги» сабабли деярли ҳеч ким ишсизлик нафақаси сўраб мурожаат қилмаётганлигини қайд этди. Нафақа ундиришга эришганлар эса «асосан энг кам иш ҳақига тенг миқдорда – 202730 сўм» нафақа олишмоқда.
Мавзуга оид
21:08 / 13.04.2026
«Битта эга муҳимми ёки 80 та эгами?» - Шерзод Қудбиев реновация учун розилик чегарасининг пасайтирилгани ҳақида
22:24 / 06.03.2026
Бош режа ўзгарди, айрим ҳудудларда биноларнинг қавати оширилди, бунга қандай эҳтиёж бор эди? – расмийлар жавоб берди
15:58 / 20.11.2025
Ўзбекистонда Урбанизация қўмитаси тузилди. Унга Шерзод Қудбиев раҳбарлик қилади
15:52 / 29.07.2025