Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ тадбиркорга 1 млрд сўм ундириб берди
МИБнинг Амударё туман бўлими иш юритувига Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт судининг қарздор АЖдан ундирувчи “Сапалы Курылыс” МЧЖ фойдасига 979,9 млн сўм қарздорлик ундируви билан боғлиқ ижро варақаси келиб тушади ва ижро иши қўзғатилади.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган ҳамда ҳисоб рақамида пул маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли қарздорга тегишли бўлган меҳмонхона ва омборхона бинолари хатловга олиниб, баҳоланади ҳамда электрон онлайн-аукцион орқали савдога чиқарилади.
Ўтказилган электрон-онлайн аукционда мол-мулклар сотилмаганлиги сабабли, 372,9 млн. сўмга баҳоланган мол-мулклар ундирувчи “Сапалы Курылыс” МЧЖга қарздорлик эвазига ўз балансига олиш бўйича таклиф қилинади ва ундирувчи розилиги билан балансига ўтказиб берилди.
Шунингдек, Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан 465 млн. сўм, кейинчалик яна 141,9 млн. сўм ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Жами бўлиб эса 979,9 млн. сўм ундирилди, дея хабар берди МИБ.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
19:33 / 03.03.2026
Марказий Осиёда бу йил суғориш суви захиралари кам бўлиши мумкин
20:15 / 28.02.2026