Жамият | 11:10 / 13.04.2019
6637
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 39 бош қўйни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

Шу йилнинг 8 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Ф.Р. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 7 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Наврўз маҳалла ҳудудидаги “Умидов Юнус” деҳқон хўжалигига қарашли дала майдонида жойлашган қўйхонадан унга тегишли 39 бош қўйларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон тумани Лолазор маҳалласида яшовчи М.А., М.У. ва Арабхона маҳалласида яшовчи С.У. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид