Аскарлар Регистонда қасамёд қилди
«...Сўнгги нафасим қолгунча она Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга, давлат ва ҳарбий сирларни мустаҳкам сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан.
Жонажон Ўзбекистонимнинг нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллигининг ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан...»
Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўташга киришган бир гуруҳ оддий аскарлар она Ватанга содиқ хизмат қилишга Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида тантанали равишда ҳарбий қасамёд қабул қилишди.
Шу муносабат билан ўтказилган маросимда сўзга чиққан Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А. Саидов ва бошқалар Ўзбекистон миллий армияси ҳар томонлама бугунги талабларига мос шаклланганлиги, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар, ҳарбийларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳияти сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашга қодир эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди, деб хабар беради ЎзА.
— Ҳарбий хизмат ҳар бир йигит кишини бурчи, — дейди оддий аскар Низом Мамажонов. — Мана шундай бурчни ўташ учун аждодларимизнинг бебаҳо мероси муаззам Регистон майдонида ҳарбий қасамёд қабул қилганлигимиз бизга янада масъулият, шижоат ва ғурур бағишлайди.
Регистон майдонида ҳарбий қасамёд қабул қилган аскарларга Президент совғаси — « Темур тузуклари» , «Ўзбекистон тарихи» китоблари топширилди.
Мавзуга оид
10:31 / 14.11.2024
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
18:59 / 15.09.2024
Фото: Германия канцлери Регистон ансамбли билан танишди
11:58 / 27.08.2024
“Регистонда яна эртакона муҳит ҳукм сурди” — Саида Мирзиёева
19:53 / 24.05.2024