Ҳудудий босма нашрлар келажаги қандай?
Ўзбекистон мустақил босма ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Давлат дастурларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналистлар ҳамда давлат ҳокимияти органларининг манфаатли ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида турли ОАВдан юз нафардан ортиқ вакиллар ҳамда ҳуқуқшунос тренерлар иштирокида анжуман ташкил қилинди. Анжуман бугун, 15 апрель куни ўз ишини бошлади.
Анжуманнинг дастлабки кунидаги семинарда юридик фанлари доктори Бобоқул Тошев томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқарувчи органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишда ОАВ ўрни ва роли” мавзуида, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Қамбариддин Меҳмонов томонидан "Жамоатчилик эътиборидаги мавзуларни ёритишда юридик мақомга эга шахсларда ахборот олишдаги журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзуида маърузалар қилинди.
Маърузалар якунига етиб, савол-жавоблар чоғида ҳар доимгидай баҳс-мунозаралар қизиб кетди. Иштирокчиларнинг аксарияти ҳудудий нашрлар – туманлар газеталари вакиллари бўлгани учун ўз-ўзидан ҳақли савол ўртага ташланди: туман газеталари керакми-йўқми, уларнинг келажаги қандай?
Табиийки, ҳудудий нашрлар бош муҳаррирлари ўз муаммолари ҳақида сўзлаб бердилар, ўз фаолиятларининг ижтимоий аҳамиятини ёқлаб чиқдилар.
Бобоқул Тошев ҳудудий нашрлар камида вилоят миқиёсида бирлашишлари кераклиги, имкон қадар виртуал оламда ҳам кенгроқ ўрин эгаллашга ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.
Анжуман доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Сергели туман логистика маркази, “Бош почтамт”, Давлат солиқ қўмитаси каби ташкилотларга медиа тур уюштирилиши мўлжалланган.
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
23:11 / 23.08.2024
Тошкентда креатив иқтисодиёт бўйича бутунжаҳон анжумани ўтказилади
07:45 / 07.08.2024