Ўзбекистон | 13:09 / 15.04.2019
33798
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Кўксаройда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Марказий Осиё савдо-иқтисодий халқаро марказни ташкил этиш масаласи бўйича идоралараро англашув меморандумини;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Жасур Акромов ҳамда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни;

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳамда Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Нурлан Ермикбаев ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битимни ҳамда икки давлат ҳарбий аэродромларида ҳарбий ҳаво кемаларини қабул қилиш, аэродром техник таъминоти ва ҳарбий ҳаво кемаларини қўриқлаш тўғрисида идоралараро битимни;

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев ҳамда Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазири Бердибек Сафарбаев меҳнаткаш мигрантларнинг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни;

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимни, даромадларга ва мулкка икки ёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисида битим доирасида резидентликни тасдиқловчи расмий ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида битимни ҳамда икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини;

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон Республикаси президенти Қасим Жомарт-Тўқаев давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини имзолади. 

Мавзуга оид