Жамият | 12:56 / 16.04.2019
5490
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 80 млн сўмлик аёллар рўмолларини ўғирлаб кетган шахслар ушланди

2019 йил 11 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Наманган шаҳри Чорсу маҳалласида жойлашган МЧЖга қарашли бинонинг ертўласи эшигини бузиб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахслар у ердан фуқаро И.И.га тегишли умумий қиймати 80 млн. сўмлик аёллар рўмолларини ўғирлаб кетганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Саноат маҳалласида яшовчи Ш.Ш., Гўзал маҳалласида яшовчи М.У. ва Хақиқат маҳалласида яшовчи Н.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид