Жаҳон | 19:17 / 16.04.2019
20256
1 дақиқада ўқилади

Туркия С-400’ни нима мақсадда қўллашини маълум қилди 

Фото: Григорий Сысоев / РИА Новости

Туркия Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаси ёрдамида пойтахт Анқара ва мамлакатдаги энг йирик шаҳар – Истанбулни ҳимоялайди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилди. 

“Эҳтимол, Анқара ва Истанбул ҳимояси С-400 мажмуаси учун бош вазифалар бўлади”, деб айтган вазир. Унинг таъкидлашича, Туркия тегишли таҳдидлар сабабли Россиядан ушбу тизимларни харид қилишга мажбур бўлган. Акар С-400 мажмуалари ва АҚШнинг F-35 қирувчи самолётларини бир-бири билан боғлаш нотўғри қарор бўлганини қўшимча қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид