12:18 / 17.04.2019
21328

Kun.uz ходимлари сафини кенгайтирмоқда: ўзингизни менежерликда синаб кўринг! 

Фото: Pixabay

Сайтимиз реклама сотишга ихтисослашувчи менежерларни ишга қабул қилади.

Талаблар қуйидагича: 

* 24 дан 45 ёшгача бўлган киши;
* Олий ёки тугалланмаган олий маълумот;
* Рус тилини билиш шарт;
* Потенциал харидорларни топиш, жалб қилиш ва мунтазам алоқаларни ўрнатиш;
* Оғзаки ва ёзма ишбилармонлик мулоқоти кўникмалари;
* Молиявий ҳужжатларни расмийлаштира олиш (шартномалар, ҳисоб-фактуралар ва б.қ.)
* Тақдимотларда иштирок этиш ва уюштира билиш;
* Соҳага оид иш тажрибаси қўллаб-қувватланади; 
* Талабгор Тошкент шаҳрида ёки пойтахтга ёндош ҳудудларда яшаши шарт, аммо доимий прописка талаб қилинмайди.

Иш тартиби:

* Иш вақти эркин, бироқ натижа кўрсата билиш ҳар икки томон учун зарурлигини унутмаслик керак;
* Даволаниш, меҳнат таътили каби ижтимоий масалалар меҳнат кодексига мувофиқ;
* Корпоратив кўникмаларни ошириш учун шароит;
* Хизмат пиллапояларида кўтарилиш имконияти мавжуд;

Сизни қизиқтирган энг муҳим жиҳат: Синов муддати давомида кафолатли маош 600 000 сўм + сотилган реклама суммасидан келишув асосидаги фоиз ажратилади; 

Маошни оз ҳисобловчилар реклама бозорини тушунмовчилардир ва уларнинг бизга, бизнинг уларга нафи тегиши қийин.

ФИО, туғилган сана, маълумотингиз, яшаш манзилингиз, қаерларда ишлагансиз, боғланиш учун телефон рақами каби маълумотларни илова қилишни унутманг. 

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ruzibaev@kun.uz электрон манзилига юборинг

Унутманг: маълумотлар (резюме) тўлиқ бўлиши шарт!

Top