Жаҳон | 16:49 / 18.04.2019
12473
1 дақиқада ўқилади

Украинада ФХХни террорчи ташкилот деб тан олиш таклиф қилинди

Фото: Виталий Невар/ТАСС

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Бош штаб бош бошқармаси террорчи ташкилотлар деб тан олиниши лозим, деди Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов.

"ФХХ ва Бош штаб бош бошқармаси террорчи ташкилотлар, Россия эса дунёга терроризм тарқатувчи давлат деб тан олиниши лозим",- дея Турчиновдан иқтибос келтирилади Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот хизмати томонидан.

Унинг айтишича, яқинда Украина хавфсизлик хизмати ва бош прокуратураси ўтказган брифингда Россия "Украина ҳудудида терактлар ташкил этишда" иштирок этаётганлиги маълум қилинган.

"Тўпланган далилларга кўра, Украина ҳудудида террор ва қўпорувчилик ташкил этилиши учун Россия ФХХ директори Александр Бортников, ФХХ контрразведка операциялари департаменти бошлиғи Дмитрий Минаев, бош штаб бош бошқармаси бошлиғи Игорь Костюков жавобгардир", - деб таъкидлаган Турчинов.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид