02:13 / 18.04.2019
25286

ЕЧЛ. Манчестерда "голлар ёмғири". "Тоттенҳэм" "Сити"ни чоракфиналда қолдириб кетди

Фото: Getty Images

Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб ўйинлари доирасида навбатдаги учрашувлар ўтказилди. 

"Манчестер Сити" ўз майдонида "Тоттенҳэм"ни қабул қилиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Майдон эгалари сафида Стерлинг дублга эришган бўлса, Бернарду Силва ҳамда Агуэро 1тадан гол урди. Меҳмонлар таркибида Сон Хён Мин ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйган бўлса, яна бир гол Льоренте томонидан киритилди. 

Жамоалар ўртасидаги илк ўйинда 1:0 ҳисобида "Тоттенҳэм" ғолиб бўлган эди. Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра, "Тоттенҳэм" яримфиналга чиқди ва унда "Аякс" билан беллашади. 

Манчестер Сити – Тоттенҳэм 4:3

Голлар: 1:0 – 4 Стерлинг, 1:1 – 7 Сон Хын Мин, 1:2 – 10 Сон Хын Мин, 2:2 – 11 Бернарду Силва, 3:2 – 21 Стерлинг, 4:2 – 59 Агуэро, 4:3 – 73 Льоренте.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Менди (Сане, 84), Уокер, Лапорт, Сильва (Фернандиньо, 63), Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро.
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз (Санчес, 90), Триппьер, Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Лукас Моура (Дэвис, 82), Сиссоко (Льоренте, 41), Алли, Сон Хын Мин.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (41), Сон Хын Мин (48), Роуз (54), Ваньяма (77).

Илк учрашув – 0:1

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top