08:54 / 19.04.2019
6697

ЖССТ антибиотикларни “профилактика учун” қабул қилмасликка чақирди

Фото: Depositphotos

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти котибиятининг микробга қарши воситаларга барқарорлик масалалари бўйича директори Марк Шпренгер “антибиотикларни фақат шифокор рецепти бўйича қўллаш мумкин бўладиган” қонунчилик зарурлигини таъкидлаб ўтди.  

“Бир қатор давлатларда яхши ўқитилган провизорлар ва шифокорлар йўқ. Антибиотикларни рецепт бўлгандагина қўллаш мумкин бўладиган қонунчилик бўлиши ва у бажарилиши муҳимдир”, деб айтган Шпренгер.

Унинг айтишича, “бир қатор давлатларда бундай қонунчилик бўлган тақдирда ҳам дорихонага келиб, керакли дорини олиш мумкин”, бироқ аслида бундай бўлмаслиги лозим. 

“Водопровод суви, тоза сув бўлмаган жуда ночор давлатларда туғиши керак бўлган аёлларга антибиотиклар берилади. Чунки у ерда ҳамма ер ифлос ва ҳеч нарса йўқ. Бироқ яхши ривожланган давлатларда профилактика мақсадида антибиотиклар берилмаслиги лозим”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ вакили.  

Ўз навбатида ЖССТнинг Европада микробларга қарши воситаларга барқарорликка қарши кураш дастури раҳбари Данило Ло Фо Вонгнинг таъкидлашича, антибиотикларни узоқ вақт давомида кичик дозаларда қабул қилиш бу “жуда ёмон фикрдир”.

“Кичик дозалар антибиотикларга барқарорроқ бактерияларни эмас, балки фақат нормал бактерияларни ўлдиради. Ва бактериялар кучлироқ бактериялар томон эволюция қилади”, деб тушунтириб ўтган мутахассис.

Top