Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дорини рецептсиз берганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Дориларни рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун БҲМ 100 бараваридан 200 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Амалдаги таҳрирда мазкур ҳуқуқбузарлик учун БҲМ 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима белгиланган.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, маъмурий жазо қўлланганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, БҲМ 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
Амалдаги таҳрирда жариманинг энг кам миқдори БҲМ 100 бараварини ташкил этиши белгиланган.
2026 йил март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда БҲМ миқдори 412 минг сўмга тенг.
Мавзуга оид
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
21:46 / 18.05.2026
Автомобил одометрини ўзгартириб, бу ҳақда харидорни огоҳлантирмаганлик учун жавобгарлик белгиланади
21:12 / 14.05.2026
Иссиқхонани иситишда мазут, битум ва шина ёққанлик учун жарималар белгиланди
12:21 / 09.05.2026