Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда алиментчи она фарзандлари учун 16 млн сўмдан ортиқ пул тўлади
Ўзбекистонда алиментчи она фарзандлари учун 16 млн сўмдан ортиқ пул тўлади, деб хабар бермоқда МИБ.
Н.Т. 3 нафар фарзанднинг онаси. Оиладаги келишмовчиликлар сабаб 2017 йилда турмуш ўртоғи билан ажрашган. Сўнг ишлаш учун Россия Федерациясига жўнаб кетган.
Шу йили фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманлараро суди томонидан қарздор онадан ундирувчи собиқ турмуш ўртоғи Ў.М.нинг фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иккидан бир қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди ва уни ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Яккабоғ туман бўлимига юборилди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 15 апрель куни Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ҳаракатлари натижасида, қарздор онадан (15.04.2017 йилдан - 2019 йилнинг шу даврига қадар) жами 16 млн сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.
Пуллар ундирилгач, икки тараф ўзаро келишди ва ижро ҳужжати тамомланди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026