Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливиядаги ҳарбий ҳаракатлар қурбонлари сони 220 нафарга етди
Ливия пойтахти Триполи атрофида олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 220 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маҳаллий бўлими матбуот хизмати хабар берган.
Қайд этилишича, қуролли низолар давомида 1066 киши жароҳат олган.
«Ҳалок бўлганлар тинч аҳоли вакиллари орасида тиббиёт ходимлари, аёллар ва болалар ҳам бор», дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ БМТ Ливиядаги жабрланувчилар учун 2 миллион доллар ёрдам маблағи ажратганди.
2019 йилнинг 4 апрель куни Ливия Миллий армияси қўмондони маршал Халифа Ҳафтар Триполига юриш бошлади.
2011 йили Муаммар Қаззофий ағдарилганидан кейин Ливияда қўшҳокимлик юзага келган. Мамлакатнинг ғарбий қисмини Фаёз ас-Саррож бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати бошқаради, бу ҳукумат БМТ ва ЕИ томонидан қўллаб-қувватланади. Мамлакат шарқида эса Триполидаги ҳукуматдан мустақил ва Ливия миллий армиясига таянадиган парламент назорат ўрнатган.
Мавзуга оид
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
08:45 / 24.12.2025