Спорт | 21:40 / 22.04.2019
23248
2 дақиқада ўқилади

Роналду ўзига «ворис» танлади

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳисоблашича, туринликлар клуби «Бенфика»дан 19 ёшли футболчи Жоау Фелишни трансфер қилиши керак. 

У ёзги трансферлар вақтида ушбу ёш футболчининг Туринга келиши йўлида саъй-ҳаракатлар амалга оширмоқчи. 

A Bola хабарига кўра, португалиялик футболчи ўз ватандошининг трансфери ғоясини қўллаб-қувватламоқда ва у ўзининг издоши бўлишига ишонмоқда. Унинг ишонч билдиришича, Фелиш кейинги мавсумда туринликларга ЕЧЛда ғолиб чиқишда ёрдам бериши мумкин.

Роналду ва Фелишга машҳур Жорже Мендеш агентлик қилади. Жоаунинг ўзи Криштиану билан бир жамоада тўп тепишга қарши эмас. «Бенфика» футболчи учун 120 миллион евро сўраши мумкин.

Қайд этилишича, итальянлардан ташқари «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Реал»да ҳам ушбу ёш футболчига жиддий қизиқиш мавжуд.

Аввалроқ, «Ювентус» Фелишни қўлга киритиш учун Пауло Дибалани «Бавария»га сотиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мавзуга оид