Жаҳон | 20:31 / 22.04.2019
11674
1 дақиқада ўқилади

Японияда рекорд катталикдаги олтин ванна яратилди

Фото: kyodonews.net/news

Япониянинг Сасебо шаҳридаги курортда дунёдаги энг катта олтин ванна ўрнатилди. Бу ҳақда Kyodo news нашри хабар берди.

Ванна 150 кг 18 қиротли соф олтиндан тайёрланган. Уни токиолик усталар гуруҳи яратган. Ваннанинг нархи тахминан 800 млн иен – 7,1 млн доллардан кўпроқни ташкил қилади.

Ванна иссиқ чашмалар курортида ўрнатилган бўлиб, ундан барча истовчилар фойдаланишлари мумкин. Ванна айлана шаклида бўлиб, ўз ичига икки кишини сиғдира олади.

Ванна тегишли текширувлардан ўтказилган. Маълумотларга кўра, ушбу ваннада ҳордиқ чиқариш соатига тахминан 48 долларни ташкил қилади. 

Антиқа ванна, шунингдек, Гиннес рекордлар китобига ҳам киритилди.   

Фото: Kyodo news
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид