ИИББ: келиб тушган видео бўйича чора кўрилди
Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм-ботига видео қайд этиш ускунаси орқали туширилган видео келиб тушди, деб хабар бермоқда ИИББ ахборот хизмати.
Видеода Фарҳод кўчасидаги бошқарилмайдиган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдаларни машиналар ўтказиб юбораётганлари акс этган. Фақатгина “Матиз” русумли такси машинаси тезликда пиёдаларни ўтказмасдан ўтиб кетган.
Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 43 ёшли С.Я. эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси (“Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги”) асосида баённома тузилди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар ва пиёдалар, бир-бирингизни ҳурмат қилинг ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг. Ёдингизда бўлсин: ЙҲҚни менсимасдан ўз ҳаётингиз ва соғлиғингиз, шунингдек ўзгаларнинг ҳаёти учун хавф туғдирган бўласиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:53 / 25.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди
12:14 / 01.08.2024
Пойтахтда 25 та ерусти пиёдалар ўтиш жойлари қурилади
09:46 / 09.06.2024
Тошкентда маст ҳайдовчи Captiva билан уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
10:52 / 04.06.2024