Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд дарвоза—Қоратош чорраҳасида Lacetti пиёдани уриб юборди
14 декабр куни соат 23:10 ларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида, Самарқанд дарвоза—Қоратош кўчалари чорраҳасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Пиёдага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 14 декабр куни соат 23:10 ларда Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза—Қоратош кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Маълумотга кўра, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ЙҲХБ барча йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026