22:21 / 23.04.2019
8164

ЖАРда кучли ёмғирлар оқибатида 32 киши ҳалок бўлди

Жанубий Африка Республикаси шарқидаги Квазулу-Натал вилоятида кучли ёмғирлар оқибатида юз берган кўчкилар ва уйлар қулаши 32 кишининг ҳаётига зомин бўлди.  

Маълум қилинишича, 23 киши Дурбан шаҳрида ҳалок бўлган. eNCA телеканалининг таъкидлашича, жабрланганлар ва бедарак йўқолганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Вилоятда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. 

Табиий офат йўлларнинг ювилиб кетиши ва сув остида қолишига, инфратузилмага талофат етишига сабаб бўлган.

Top