Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ: Шри-Ланкадаги қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган
Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборот билан чиқди. Унинг матни вазирлик сайтида эълон қилинган.
Ахборотда айтилишича, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълумотига кўра 2019 йил 21 апрель куни Шри-Ланкада содир бўлган қатор портлашлар қурбонлари орасида ҳозирги вақтгача Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Шунингдек, шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётган бошқа жасадлар мавжуд, дейилади ахборотда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонаси Шри-Ланканинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Бундан олдин, ИШИД 21 апрель куни Шри-Ланкада содир этилган ва 320 нафардан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган давомли терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.
Мавзуга оид
23:56 / 27.04.2026
Шри-Ланкада можаро: 23 роҳиб 110 кг наша контрабандаси учун ҳибсга олинди
20:40 / 05.03.2026
Эрон фрегати чўктирилиши. Камида 87 киши ҳалок бўлган
17:30 / 04.03.2026
АҚШ Шри-Ланка соҳиллари яқинида Эрон кемасига зарба берди (видео)
21:42 / 27.02.2026