Технология | 08:33 / 25.04.2019
9222
1 дақиқада ўқилади

Huawei P30 Pro смартфони бўйича раддия берди 

Фото: ITC.ua

OCWorkbench ресурси Huawei P30 Pro смартфони фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни Хитойдаги серверларга жўнатишини аниқлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Таъкидланишича, смартфон излаш мурожаатларини қайта ишлаб, уларни фон режимида ишловчи дастур орқали серверларга жўнатади. Яъни махфий ахборотни жўнатиш учун компаниянинг дастурларини очиш шарт эмас.

Huawei компанияси тақдим этилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди. Текширув давомида ушбу маълумот нотўғри деб тан олинди ва бу асл манбада ҳам тасдиқланди.
 
«Ушбу лойиҳанинг ягона куратори сифатида мен Huawei бренди ва компания мижозларига етказилган ноқулайликлар ҳамда хато учун узр сўрайман. Huawei P30 Pro маълумотларни узатаётгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга мос келмайди», - деган муаллиф.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид